1

Тема: Жазоир таомлари

Булғор қалампири ва зайтун ёғидан салат
Қизил булғор қалампири писта кўмир олови устида (ёки жуда иссиқ духовкада ёки қопқоқли товада) пишириб оли-нади. Ун'жг уруғи тозаланиб, майдароқ қилиб тўғралади. Сўнгра эзилади. Булғор қалампири эзилганда пюрега айланиб кетмаслиги керак. Устига туз солиб, оз-оздан зайтун ёғидан қуйиб аралаштирилади.
Салатни эзмасдан ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун булғор қалампири жуда майда қилиб тўғралади. Салатга пўсти тозаланиб, майда тўғралиб қовурилган помидор ҳам солиш мумкин.
1 кг булғор қалампири, 3 ош қошиқ зайтун ёғи, туз.

Жазоир таомлари

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Жазоир таомлари

Қовурилган булғор қалампири ва помидордан салат
Бутун булғор қалампири ва помидор бироз қовурилиб, пўсти ва уруғлари тозаланади. Кейин улар санчқи ёрдамида эзилиб, устига туз ва зайтун ёғи солинади.
500 г булгор қалампири, 1 дона гармдори, 3 та помидор, туз ва зайтун ёғи.

3

Re: Жазоир таомлари

Саримсоқли анчоуслар
Агар анчоуслар (майда денгиз балиғи ва унинг консерваси) тузланган бўлса улар совуқ сувда ивитилади ва суякларидан тозаланади. Балиқлар бир неча марта ювилгач, майда бўлакларга бўлинади. Бошқа бир идишда майда тўғралган саримсоқ, петрушка, зайтун ёғи ва лимон шарбати яхшилаб аралаштирилади ва майдаланган балиқлар устига солинади.
Мазкур газакни сельд, салака ва килька балиқлари ёки уларнинг консервасидан ҳам тайёрласа бўлади.
500 г анчоус, 1 бош саримсоқ, петрушка, 1 дона лимон ва 3 ош қошиқ зайтун ёғи.

4

Re: Жазоир таомлари

Соусли жигар
Жигар йирик бўлакларга бўлинади, устига туз ва озгина мурч сепиб, қизиб турган ёғда 10 дақиқа қовурилади.
1 дона қалампирга майдаланган саримсоқ, туз, қора мурч солиб аралаштирилади, устидан ўсимлик ёғи қуйилиб, алоҳида қозончага солинади ва 10 дақиқа давомида қовурилади. Устидан 0,5 литр сув, янчилган булғор қалампири қўшиб қайнатилади. Соус қайнаб чиққач, унга қовурилган жигар солинади ва қозоннинг қопқоғи маҳкам беркитилиб, ўртача оловда 30 дақиқа димланади. Жигар пишиб соус қуюлгач, устига сирка солинади.
Қўй жигари, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 1 чой қошикдан туз, янчилган булғор қалампири, қора мурч, зира, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ сирка, қиздирилган ўсимлик ёғи.

5

Re: Жазоир таомлари

ИССИҚ ГАЗАКЛАР

Гўшт ва пишлоқли ўрамалар
Пишлоқнинг бир қисми қирғичдан ўтказилади, қолгани юпқа қилиб кесилади. Қиймаланган гўшт ва қирғичдан ўтказилган пишлоқаралаштирилади, унга майдаланган петрушка, зираворлар ва туз қўшилиб, масаллиқ 1 ош қошиқсариёғда қовуриб олинади.
Д'юл қотирмаларига (улар қаттиқ хамирдан тайёрланади. Тузли сувга қорилган хамирдан ёнғокдек зувалачалар ясапади ва юпқа қилиб ёйилиб, қиздирилган мис идишда қотириб олинади) 1 ош қошикдан тайёр қийма солиниб, усти кесилган пишлоқбилан ёпилади, четлари қайрилади ва тамаки ўрагандек ўралади. Хамирли ўрамапар қизиб турган ёғда қовуриб олинади. Иссиқлигида лимон бўлакчалари билан дастурхонга тортилади.
300 г қийма, 100 г пишлоқ, 1 бош пиёз, бироз янчилган булғор қалампири ва долчин, сариёғ, петрушка, туз ва 12 та д'юл қотирмаси.

6

Re: Жазоир таомлари

Гўштли турта
Эланган ун идишга солинади, ўртасига ўсимлик ёғи ва эритилган сариёғ куйилади. Тухум, туз, бироз сув солиниб юмшоқ хамир қорилади. Хамир зувалаланиб, тиндириб қўйилади.
Начинка тайёрлаш учун қийма гўштга тўғралган пиёз, петрушка, туз, зираворлар қўшиб, сариёғда қовуриб олинади. Тухум кўпиртирилиб, омлет тайёрланади.
Хамир 4 бўлакка бўлиниб, юпқа қилиб ёйилади. Тунука това ёғланиб, 2 қават хамир ўртаси ёғланиб қўйилади ва устига гўштли қийма солинади. Устидан тайёр омлет ёпилиб, қирғичдан ўтказилган пишлоқсепилади. Қолган хамирларнинг бири устидан ёпилиб ёғланади, устидан иккинчиси қўйилиб, четлари бирлаштирилади ва устига тухум оқи сурилади. Ўртача қиздирилган печда 20 дақиқа давомида пиширилади. Таом дастурхонга иссиғида тортилади.
300 г қийма, 1 бош пиёз, петрушка, сариёғ, бир чимдим мурч ва долчин, 4 та тухум, 2 ош қошиқ пишлоқ.
Хамир учун: 3 стакан ун, 100 г ўсимлик ёғи, 100 г сариёғ, тухум, туз, сув.

7

Re: Жазоир таомлари

Исмалоқли турта
Қиздирилган сирли идишга 1 ош қошиқ сариёғ, майдаланган исмалоқ, туз, зираворлар солиб, суви буғланиб кетгунча димланади. Тунука това ёғланиб, 2-3 та д'юл қотирмалари терилади ва устига исмалоқсолинади. Устидан кўпиртирилган тухум қуйилиб, 2-3 та қотирма билан ёпилади. Туртанингустига сариёғ сурилади ва иссиқ духовкада тобига келтирилади.
1 кг исмалоқ, 4 та тухум, 50 г сариёғ, туз, бир чимдим қора мурч, зира, 6 та д'юл қотирмаси.

8

Re: Жазоир таомлари

Исмалоқ ва пишлоқли хубизет
Гўштли туртаники каби хамир тайёрланади. Хамир сариёғ билан ёғланиб бироз ёйилади ва духовкада 10 дақиқа давомида пишириб олинади.
Тухум қаймоқ билан кўпиртирилади. Ийланган тухум туз, қора мурч, қирғичдан ўтказилган пишлоқ, исмалоқва петрушка билан аралаштирилиб начинка тайёрланади.
Хамирнинг ўртаси чуқур қилиниб, ўша жойга начинка солинади ва духовкада аввал баланд, сўнгра паст оловда 30 дақиқа давомида пиширилади.
150 г исмалоқ, 2 ош қошиқ майдаланган петрушка, 250 г пишлоқ, 2 та тухум, 50 г қаймоқ, туз, янчилган қора мурч, хамиртуруш ёки истеъмол содаси.

9

Re: Жазоир таомлари

Помидор ва булғорили Кука-бурека
Эланган унга туз, эритилган ёғ солиб қўл билан яхшилаб аралаштирилиб ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамир қайишқоқ бўлиши учун озгина сув қўшиб юбориш керак. Хамирдан кичик зувалачалар ясалади ва бироз тиндирилади.
Пиёз тозаланиб юпқа қилиб тўғралади, помидорнинг пўсти ва уруғлари олиб ташланиб йирик қилиб кесилади. Иккаласи ўсимлик ёғида бироз қовурилгач, туз ва бир стакан сув солиб паст оловда димланади. Қизил булғор қалампири уруғидан тозаланиб, майда тўғралади ва димланаётган помидорга қўшиб, димлаш давом эттирилади. Суви тўлиқ буғлангандан кейин оловдан олиниб совитилади.
Тинган хамир ёйилиб 20 смли квадратлар кесилади. Кесилган квадратларнинг ичига начинкадан солиб, иккала томони қайрилиб, ёпиштирилади. Ярим ой шаклига келтириш учун хамирнинг ортиқча қисми кесиб ташланади.
Улар ёғланган листга терилиб, устига тухум сариғи сури-лади ва духовкада ўртача оловда пиширилади.
3 дона пиёз, 2 та булғор қалампири, 2 та помидор, туз, мурч, ўсимлик ёғи.
Хамир учун: 3 стакан ун, 0,5 стакан эритилган ёғ, туз, сув.

10

Re: Жазоир таомлари

Помидор, қалампир ва саримсоқли қуймоқ
Помидор 1-2 дақиқа қайноқ сувга солиб олинади, пўсти тозаланиб, майда тўғралади. Майдаланган саримсоқ ўсимлик ёғида бироз қовурилгач, устидан помидор ва бутун қалампир солинади, туз ва зира қўшилиб қовуриш давом эттирилади. Помидор пишгандан сўнг ийланган тухум қўшилиб, яна 4-5 дақиқа қовурилади.
4 та тухум, ўсимлик ёғи, саримсоқ, 1 дона кичикроқ қалампир, 4 та помидор, туз, зира.

11

Re: Жазоир таомлари

Саримсоқ ва петрушкали қуймоқ
Майда тўғралган саримсоқ ва петрушкага туз ва зираворлар қўшилиб, сариёғда бироз қовурилади. Унга яна озгина сариёғ ва ийланган тухум солинади. Тухум тайёр бўлгач, қуймоқ труба шаклида ўралади.
8 та тухум, 6 та саримсоқ бўлаги, 1 ош қошиқ майдаланган петрушка, туз, мурч, 40 г сариёғ.

12

Re: Жазоир таомлари

БАЛИҚЛИ ТАОМЛАР

Қовурилган сардинлар
Саримсоқэзилиб, туз, гармдори, қора мурч ва зира билан аралаштирилади. Балиқ бўлаклари олдин ушбу аралашмага, кейин унга беланиб, қизиб турган ёғда қовурилади. Ортиб қолган ун ва аралашмадан хамир тайёрланиб, кичкина узмалар ясалади ва улар ҳам ёғда қовуриб олинади. Тайёр таом лимон бўлаклари билан бирга дастурхонга тортилади.
1 кг сардин, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 1 та лимон, ун, ўсимлик ёғи, туз, зира, мурч.

13

Re: Жазоир таомлари

Аччиқ соусли қовурилган балиқ
Тозаланган баликлар унга беланиб, яхши қизиган ёғда қизартириб қовурилади ва қоғоз салфеткада қуритилади.
Соус тайёрлаш учун эзилган саримсоқ ва гармдори, туз, мурч, зира, янчилган қизил булғори, ўсимлик ёғи ва ярим стакан сув керак бўлади. Барча масаллиқлар аралаштирилиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Балиқни устига тайёр соусдан солинади. Таом иссиғида ёки совуқ ҳолда берилади.
1 кг майда балиқ, саримсоқ, туз, мурч, зира, 1 дона аччиқ гармдори, бир қошиқ янчилган қизил булғори, ун, ўсимлик ёғи.

14

Re: Жазоир таомлари

Томат соуси билан димланган балиқ
Балиқнинг боши олиниб, биқини тилимланади, унга беланиб паст оловда қовуриб олинади.
Идишга майдаланган саримсоқ, пиёз, помидор, томат пастаси, туз, мурч, лавр япроғи, аджика (гўштга кўшиладиган аччиқ таъмга эга зиравор), тошчўп ва янчилган қизил булғори солинади. Устига ярим литр сув қуйилади ва паст оловда қайнатил^б, қуюқ соус тайёрланади. Балиқ бўлакларининг бир қисми товага жойлаштирилади, устидан соус қуйилади ва қолган балиқлар ҳам устидан терилади. Таом қиздирилган духовкада 20 дақиқа давомида пиширилади.
1 та йирик балиқ, 2 та помидор, 5 та саримсоқдонаси, аджика, 3 ош қошиқ томат пастаси, 1 ош қошиқ янчилган қизил булғори, тошчўп новдаси, 1 дона пиёз, мурч, туз, ун ва ўсимлик ёғи.

15

Re: Жазоир таомлари

Жазоирча скумбрия қайласи
Қизил булғори майда тўғралади ва ўсимлик ёғида қовурилиб димланади.
Балиқнинг ичак-чавоғи тозаланиб ичига туз, зираворлар ва димланган булғор қалампири солинади. Балиқ противенга жойлаштирилиб, устига майда тўғраб димланган помидор сурилади, янчилган булғори ва толқон уни сепилади. Устидан ўсимлик ёғи қуйилади ва яхши қиздирилган духовкада пиши-рилади. Тайёр бўлгач, балиқнинг усти лимон ва петрушка билан безатилади.
1 кг скумбрия, 2 та булғор қалампири, 500 г помидор, 60 г қотрилган нон толқони, 1 та лимон, петрушка, туз, мурч.

16

Re: Жазоир таомлари

ШЎРВАЛАР

Ясмиқли шўрва

Йирик қилиб тўғралган гўшт сирли идишга солиниб, устига қирғичдан чиқарилган пиёз сепилади. Устидан бир ош қошиқ эритилган ёғ, туз, мурч, долчин ва ярим стакан сув солиниб, 10 дақиқа димлаб пиширилади. Кейин яна сув қуйилиб, 30 дақиқа қайнатилади. Ясмиқ яхшилаб ювилади ва 10 дақиқа қайноқсувда ивитилади. Ивиган ясмиқ дуршлаг билан олиниб, қайнаб турган шўрвага солинади. Гуруч ёки оқланган тариқҳам солиниб, яна 10 дақиқача қайнатилади.
Майдаланган петрушкага лимон шарбати, бир қошиқча эритилган ёғ қўшиб, бироз димланади. Шўрвага тайёр бўлган аралашма қўшилади ва олов ўчирилади. Таом лимон шарбати билан иссиғида тортилади.
300 гмол гўшти, 300 гясмиқ, 1 пиёз, туз, мурч, долчин, ёғ, озгина гуруч ёки тариқ, петрушка, лимон.

17

Re: Жазоир таомлари

Нўхатли шўрва
Гўшт йирик тўғралиб қозонга солинади. Устидан пиёз, туз, зира, долчин, ёғ ва бир стакан сув солиниб, оловга қўйилади ва 10 дақиқа димланади. Сўнгра устидан керагича сув қуйилиб қайнатилади.
Олдиндан қайнатиб пиширилган нўхат эзилиб, пюре тайёр-ланади. Шўрванинг гўшти пишгач, унга нўхат пюреси қўшилади.
300 г мол гўшти, 500гнўхат, пиёз, ёғ, туз, мурч, долчин, петрушка.

18

Re: Жазоир таомлари

Сабзавотли шўрва
Картошка, сабзи ва шолғом тозаланиб, паррак қилиб тўғрапади. Кашнич, салатбарги, помидор майда тўғралиб, барча масаллиқлар қозонга солинади ва устидан 1,5 л сув қуйилади. Қозон оловга қўйилади ва 30 дақиқа қайнатилади. Шўрва пишгач, ичидаги сабзавотлар ёғоч қошиқ билан эзилади. Унга туз, мурч ва сариёғ қўшилиб, яна 10 дақиқа қайнатилади.
4 га картошка, 4дона сабзи, 1 дона шолғом, кашнич, салат барги, 1 дона помидор, ёғ, туз, мурч.

19

Re: Жазоир таомлари

Сутли шўрва
Майда тўғралган пиёзга туз ва мурч солиниб, қизаргунча қовурилади. Устидан сув билан сут қуйилади ва қайнатиш учун оловга қўйилади. Шўрва қайнаб чиққач, вермишел солиниб, яна 10 дақиқа қайнатилади.
Таом дастурхонга мурч сепиб тортилади.
1 дона пиёз, озгина вермишел, ёғ, мурч, туз, 0,5 л сут, 0,5 л сув.

20

Re: Жазоир таомлари

Ловияли шўрва
Ловия бир неча марта ювилади ва катта идишга солинади. Устидан сув қуйилади, унга саримсоқ ва гармдори солиниб 1 соат давомида милтиллатиб қайнатилади. Пишгандан сўнг ловия эзилади, қайтадан шўрвага солиниб устидан туз, мурч, сариёғ, зира қўшилади ва яна қайнатилади. Шўрвага озгина вермишел ҳам қўшиб юборилади. Шўрва косаларга сузилади ва устига майдаланган кашнич уруғи сепилади. Таом дастурхонга алоҳида идишларда сирка ёки лимон шарбати билан тортилади.
1 кг оқ ловия, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 50 г сариёғ, озгина вермишел, туз, мурч, сирка, кашнич уруғи.