1

Тема: Сув – зар, сувчи – заргар

Фарғонада республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларнинг мутахассислари иштирокида минтақавий кўргазмали семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Семинар қатнашчиси, “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Раҳматуллаев мухбиримизга анжуман таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.

– Мен ёшлигимдан сув масаласи билан шуғулланиб келаман, – дейди Аъзамжон ака. – Шунинг учун ҳам дўстларим “сен сувчи бўлиб туғилгансан”, деб ҳазиллашишади. Халқимизнинг сув – зар, сувчизаргар, деган ибораси бутун вужудимга сингиб кетган.

Сув – зар, сувчи – заргар

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Президентимизнинг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона вилоятида кенг қамровли дастурий ишлар амалга оширилмоқда.

3

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

2013-2015 йиллар давомида вилоятда 55 млрд. 848 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 43,1 км. узунликда очиқ коллектор-дренаж ва 9,3 км. ёпиқ-горизонтал дренаж тармоқлари, 4 та мелиоратив насос станцияси, 61 дона вертикал дренаж, 573 дона кузатув қудуғи, 35 та гидропост қурилди ва реконструкция қилинди. Шу билан бирга, 4842 км. узунликда коллектор-дренаж тармоғи, 1103 та гидротехник иншоотлари таъмирланди ва тикланди.

4

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Сув ресурсларидан оқилона фойдланиш дастури бўйича 39,3 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига 4,6 км. канал, 3 та насос станцияси, 6,7 км. ҳимоя дамба, 13 км. сел сувларини ўтказувчи ташлама ва бошқа сув хўжалиги объектлари қурилди ҳамда реконструкция қилинишига эришилди. Шунингдек, 1298 гектар майдондаги боғларда томчилатиб суғориш тизими, 1360 гектар пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонларида кўчма эгилувчан қувурлар, 1230 гектар пахта майдонида плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғориш технологиялари жорий этилди.

5

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан 523 км. узунликда ирригация тармоқлари тозаланиб, 2693 та гидротехника иншооти ва гидропостлар таъмирланди. Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари томонида суғориш тармоқларининг 3167 км. қисми замонавий техникалар ҳамда 6438 км. қисми ҳашар йўли билан тозаланди.

6

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан 523 км. узунликда ирригация тармоқлари тозаланиб, 2693 та гидротехника иншооти ва гидропостлар таъмирланди. Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари томонида суғориш тармоқларининг 3167 км. қисми замонавий техникалар ҳамда 6438 км. қисми ҳашар йўли билан тозаланди.

7

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Ўтган йиллар мобайнида давлат дастури асосида амалга оширилган тадбирлар натижасида вилоятдаги 108 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Ўртача ва кучли шўрланган майдонлар 22 минг гектарга, ер ости сув сатҳи икки метргача бўлган майдонлар 23 минг гектарга камайди. 18200 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланишига эришилди. Эътиборлиси, лойиҳалар амалга оширилган ҳудудлардаги фермер хўжаликларида пахта ҳосилдорлиги ўртача 2-3 центнер, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ўртача 3-4 центнерга ошди.

8

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

2016 йилда вилоят миқёсида 25 млрд. 637 млн. сўм маблағ эвазига 1851,6 км. коллектор тармоқлари, 384 дона тик зах қочириш қудуғини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш кўзда тутиляпти. Ўз навбатида 21,8 км. коллектор тармоқлари, 5 км. ёпиқ горизонтал дренаж тармоғи, 2 та мелиоратив насос станцияси, 20 дона тик зах қочириш қудуғини реконструкция қилиш ва қуриш ишларини бажариш жорий йилги устувор вазифалар сирасига киритилган.

9

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Ҳозирги кунга қадар 750,8 км. коллектор тармоқлари, 72 дона тик зах қочириш қудуғини таъмирлаш-тиклаш, 1,9 км. коллектор тармоғи, 1 дона тик зах қочириш қудуғини реконструкция қилиш ва қуриш бўйича режалаштирилган юмушлар тўлиқ бажарилди.

10

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 январдаги қишлоқ хўжалиги иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Мониторинг маркази ягона электрон ахборот тизими ташкил этилди. Белгиланган топшириққа асосан “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мониторинг марказининг ҳисоб-китоб гуруҳига барча сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича ҳар бир тумандан масъул ходим бириктирилиб, ҳудудда фаолият бошлаган Мониторинг марказида ишни самарали ташкил қилиш учун компьютерлар билан таъминланди.

11

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Бугунги кунга қадар ҳудудлардаги масъул ходимлар томонидан 115 та сув истеъмолчилари уюшмалари орқали 4114 та фермер хўжалиги билан 1 млрд. 28 млн. сўмлик сув етказиб бериш учун буюртмалар қабул қилинди. Айни пайтда Мониторинг маркази томонидан барча сўралган маълумотлар электрон шаклда ахборот тизимига тақдим этилиб, берилган топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига эришиляпти.

12

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Замонавий тараққиёт мезонлари асосида шарт-шароитлар яратилаётган мелиоратив объектларни мукаммал ҳолатда сақлаш, ишлаш муддатини узайтириш ишлари ҳам доимий эътиборда. Шу мақсадда биргина жорий йилнинг ўтган даврида қирғоқбўйи минтақаларда 85 км. узунликдаги коллектор тармоқларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, 100 мингдан зиёд терак ва тол ниҳоллари, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга хизмат қилувчи, кўрк-чирой бахш этувчи манзарали дарахтлар, анвойи гуллар экилди.

13

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Икки кунлик минтақавий кўргазмали семинар мобайнида қатнашчилар вилоятда сув ресурсларини бошқариш ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари мониторингини юритиш тартиби билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Тадбир давомида Катта Фарғона магистраль канали музейига саёҳат, интенсив боғ майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологиялари билан танишиш, сув тақсимлаш бўлимларида балиқчилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзовот ва полиз экинлари, иссиқхоналар барпо этиш тажрибаси, “Янгийўл – 1”, “Уч-уй”, “Данғара” насос станцияларида ўзаро тажриба алмашиш, “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси доирасида насос ва каналларни реконструкция қилиш ишларидаги ютуқлар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

14

Re: Сув – зар, сувчи – заргар

Деҳқончилигимиз салоҳияти сувдан оқилона фойдаланишга боғлиқ. Демак, биз сув хўжалигини малакали ходимлар билан таъминлаб, уларнинг маҳорати ва тажрибасини мутассил ошириш баробарида янги технология талаблари билан изчил таништириб боришимиз лозим.