1

Тема: Электрон тижорат истиқболлари

Мамлакатимизда савдо операцияларини амалга ошириш бўйича харажатларни камайтириш, электрон тижорат субъектларининг бир-биридан узоқлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, сотувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномавий муносабатларни ўрнатиш, халқаро стандартларга жавоб берадиган технологик бозор инфратузилмасини яратиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Бунда электрон тўловлар тизимини янги босқичга кўтарган муҳим ҳужжат— “Электрон тижорат тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг ижросини таъминлаш йўналишида эса яна бир қадам қўйилди.

Электрон тижорат истиқболлари

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Электрон тижорат истиқболлари

2016 йил 2 июнида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ундан кўзланган мақсад электрон тижорат субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда ушбу субъектлар томонидан битимлар содир этилиши, электрон тижоратда қўлланиладиган электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш тартибини белгилашдан иборат. Бунинг учун қарор билан Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари ҳамда Шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

3

Re: Электрон тижорат истиқболлари

Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари электрон тижорат шаклида товарларни сотишни, ишларни бажаришни, хизматлар кўрсатишни тартибга солади. Аммо бу қоидалар давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган товарларнинг (ишлар ва хизматларнинг) давлат харидларига, биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган биржаларда, шунингдек, ахборот воситачиларининг ахборот тизимларида содир этиладиган битимларга, кўчмас мулкни сотишга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўладиган битимларга татбиқ этилмайди.

4

Re: Электрон тижорат истиқболлари

Қоидаларда белгиланганидек, сотувчи, харидор ва ахборот воситачиси электрон тижорат субъектлари ҳисобланадилар. Ушбу субъектлар тузилган шартнома талабларига мувофиқ ҳуқуқга эга бўладаилар уни амалга оширадилар, мажбуриятларни бажарадилар.

5

Re: Электрон тижорат истиқболлари

Хусусан, сотувчи электрон тижорат мақсадларида мавжуд бўлган ахборот ресурсларида офертани жойлаштириш, шартномалар тузиш йўли билан товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш), ахборот воситачиларига электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлаш учун бериш ҳуқуқларига эга. Шунингдек, сотувчи электрон тижоратда товарларни сотишда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда), шу жумладан, товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги зарур ва ишончли ахборотни харидорга тақдим этиш бўйича рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши, электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни белгиланган тартибда сақлашни таъминлаши керак. Харидорга мазкур қоидаларда, тузилган шартномада ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳуқуқлар берилади ва зиммасига мажбуриятлар юкланади.

6

Re: Электрон тижорат истиқболлари

Қоидаларга кўра, электрон тижорат иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарлари айланиши бўйича хизматлар кўрсатувчи телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари, электрон тижорат иштирокчиларининг тўлов тизимларидан фойдаланилишини ва тўловлар ўтказилишини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи банклар, электрон ярмаркалар, кимошди савдолари ва танловлар ташкил этилишини амалга оширувчи юридик шахслар, электрон тижорат иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ахборот воситачилари жумласига киради. Улар электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этиши, ўзининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кўрсатиладиган хизматлар, уларни кўрсатиш шартлари ва қийматлари (тарифлари) ҳақидаги ахборотни электрон тижорат иштирокчиларига ошкор қилиши лозим.

7

Re: Электрон тижорат истиқболлари

Қоидаларда, шунингдек, тегишли шартнома тузиш тартиби, унда кўрсатиладиган мажбуриятлар, электрон ҳужжат ва электрон хабар нима эканлиги, электрон тижоратда тўловларни етказиш ва амалга ошириш, электрон тижоратда қандай ҳуқуқий асосларга таянилиб товарлар қайтарилиши, электрон тижоратда экспортни амалга ошириш хусусиятлари ифодаланган.

8

Re: Электрон тижорат истиқболлари

Бундан ташқари, электрон тижорат шаклида товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган алоҳида нормалар акс эттирилган. Уларга мувофиқ, шартномага илова сифатида товарларни (ишлар, хизматларни) жисмоний шахсларга, шунингдек чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга электрон тижорат шаклида улгуржи ва майда туркумлар билан сотишда харидор (буюртмачи) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси талаб қилинмайди. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида ва назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан юридик шахслар томонидан чакана ва улгуржи сотишга, шунингдек якка тадбиркорлар томонидан электрон тижорат шаклида товарларни чакана сотишга йўл қўйилади. Электрон тижорат шаклида нон ва нон-булка маҳсулотларини сотишда махсус инвентарь (санчқилар, пичоқлар, бўлиш тахталари, стеллажлар ва жавонларни нон ушоқларидан тозалаш учун чўткалар ва шу кабилар) талаб этилмайди. Электрон тижорат шаклида товарларни сотишда иш жойларидан ташқарида тарозилардан ва бошқа ўлчов асбобларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Шунингдек, картошка ва мева-сабзавот товарларини электрон тижорат шаклида сотишда уларни тахта токчаларга, этажерка ва жавонларга ва пештахталарга, шу жумладан совутгичларга, лотокларга, кассеталарга, саватларга, қутиларга, шунингдек бошқа жиҳозланган инвентарга қўйиш талаб этилмайди.

9

Re: Электрон тижорат истиқболлари

Қарор билан тасдиқланган шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда акцепт, электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ калити, ахборот тизими, ахборот воситачиси, электрон рақамли имзоларнинг очиқ калити, оферта, электрон рақамли имзолар калитининг сертификати, ноёб идентификатор, электрон тижорат иштирокчиси, электрон рақамли имзо, электрон хабар, электрон ҳужжат каби асосий тушунчалар ва уларни қўллаш жараёни очиб берилган.