1

Тема: Таълим муассасаларида мулоқот

Вазирлар Маҳкамасиннпг “Истсъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасинииг жорий йил 14 апрелдаги АБ/01-169-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун асосида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Академик лицей ва Касб-ҳунар коллежларидаги ўқитувчилар ўртасида давра суҳбати ўгказилди.

Таълим муассасаларида мулоқот

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Таълим муассасаларида мулоқот

Тадбирларда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисида”ги ва бошқа соҳага оид қонун ва қарорлар мазмун моҳияти тарғиб қилинди. Шунингдек, жамият фаолияти ҳақида, айрим мурожаатлардаги муаммолар ва уларнинг ечими хучусида маълумот берилди. Турли соҳалар бўйича истеъмолчилар ҳуқуқлари тушунтирилди. Ичимлик суви, табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежамкорлик билан сарфлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.