1

Тема: Устама фоиз асослими?

Яқинда Зарафшон шаҳар жамиятига “Янги Зарафшон” маҳалласида яшовчи Ортиқжон Караевдан ариза келиб тушди. Унда баён қилинишича, истеъмолчи 2016 йилнинг 19 январь куни Зарафшон шаҳар савдо марказида жойлашган “Ucell” компаниясининг диллеридан (“DELIS-ZAR” хусусий корхонаси) ўз номига рақам ҳужжатлаштирган. У 3500 сўм бошланғич тўловни амалга ошириб, пластик карточка орқали рақамни ишга тушириш мақсадида 17000 сўм, аввалдан ишлатиб келаётган рақамига эса 10000 сўм пул ўтказган. Аммо оператор Наргиза Жумаева томонидан 10500 сўм маблағ чиқим қилиниб, рақамга 10000 сўм пул туширилган.

Устама фоиз асослими?

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Устама фоиз асослими?

Мижоз ундан нима сабабдан 10500 сўм ўтказмадингиз, деганида пластик карта билан тўлаганингиз учун 500 сўм устама фоизи олиб қолинди, деган жавоб айтилган. Орадан 2 соат вақт ўтсада, янги ҳужжатлаштирган телефон рақами ҳисобига пул келиб тушмаган. Натижада у ҳисоб рақамини текширтирганида Н.Жумаева 3500 сўм бошланғич тўлов аслида 6500 сўм экани ҳамда 17000 сўм тўловни пластик карточка орқали амалга оширгани учун 5 фоизли устама чегириб қолинганини айтган. Шунингдек, оператор 17000 сўм учун касса чеки бермаган.

3

Re: Устама фоиз асослими?

О.Караевнинг ўз касбига лаёқатсиз ходимнинг муомала маданиятидан норозилиги, истеъмолчи сифатида алоқа хизматларидан фойдаланишдаги ҳуқуқлари қонуний ҳимоя қилиниши ҳамда компания ходимига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши юзасидан қилган мурожаати жамиятимиз ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

4

Re: Устама фоиз асослими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4-бандида: “...хўжалик субъектларининг тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга оид талабларга риоя қилмаслиги назорат касса машиналари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш тартибини, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик юкланади”, деб ёзиб қўйилган.

5

Re: Устама фоиз асослими?

“DELIS-ZAR” хусусий корхонаси томонидан истеъмолчиларга банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш жараёнида кўрсатилган хизматлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Зарафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ)га қонуний қарор қабул қилиш мақсадида юборилди. Мазкур ДСИдан олинган жавоб хатида шохобча оператори йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги ҳамда Солиқ кодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий ва молиявий жаримага тортилгани баён қилинган. Бу ҳақда О.Караевга тегишли тартибда маълум қилинди.