1

Тема: Маҳсулот сифатсиз экан

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш давлатимизнинг доимий эътиборида. Бинобарин, фуқароларимизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларига доир қонунчиликдан яхши хабардор бўлишини замоннинг ўзи тақазо этмоқда. Истеъмолчи сотиб олаётган товарининг сифатини, ишлаб чиқарилган санасини, сақланиш муддатини, маҳсулот таркибини билишга, суриштиришга, сотувчидан талаб қилиб олишга ҳақли. Марғилон шаҳрида яшовчи Б.Турдиев ана шундай истеъмолчилардан бири. У шаҳардаги пойабзал ишлаб чиқарувчи корхона дўконидан ўғли учун бир жуфт оёқ кийими сотиб олади.

Маҳсулот сифатсиз экан

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Маҳсулот сифатсиз экан

Ўғли пойабзални бир кун кийиб юргач қарасаки, оёғига унинг рангги ўтиб қолибди Бундан ажабланган ота уни сотувчига қайтариб олиб боради ва ётиғи билан тушунтириб, пойабзални сифатлисига алмаштириб беришни сўрайди. Бу ҳолатдан сотувчи ажабланмайди, бироқ “Кийиб-кийиб қайтариб бермоқчимисиз? Уни бошқасига алмаштириб бермайман, пулини ҳам қайтармайман. Хоҳлаган жойингизга боринг! Кийилган пойабзал қайтриб олинмайди” дея дўқ уради.

3

Re: Маҳсулот сифатсиз экан

Ўз хақ-хуқуқларини яхши билган истеъмолчи Бош прокуратуранинг “1007” қисқа рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, бўлиб ўтган воқеаларни батафсил баён қилади. Истеъмолчининг мурожаати белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, мурожаатда билдирилган шикоятни ўрганиш учун Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига юборилади.

4

Re: Маҳсулот сифатсиз экан

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилди. Тезкор ўрганув ишлари давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган бу турдаги маҳсулотларга мувофиқлик сертификати олинмагани, стандартлаштриш агентлигидан рўйхатдан ўтказилмагани аниқланиб, махсулот сифатсиз деб топилди. Ушбу турдаги пойабзалар инсон соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган кимёвий бўёқларда бўялгани маълум бўлди.

5

Re: Маҳсулот сифатсиз экан

Сотувчи ва корхона раҳбарига қонун талаблари тушунтирилиб, бу турдаги маҳсулотларни сотувга чиқармаслик, замон талабларига мос равишда товар ишлаб чиқариш вазифаси юклатилди. Шунингдек, истеъмолчининг мазкур мурожаатдаги талабига кўра, сифатсиз пойабзал пули тўлиғича қайтариб берилди. Юртимизда қонун устиворлиги қай даражадалигини англаб етган корхона сотувчиси ва раҳбари келгусида бу каби ножўя ишларни ҳамда харидорларга қўпол муомалада бўлиш зинҳор қайтармаслигини билдиришди.