1

Тема: Экология ва саломатлик

“ЭКОСАН”нинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими вилоят ҳокимлиги, “Шарқ аёли” – Халқаро аёллар жамоат фонди, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида экология ва саломатлик кунлари ўтказди. Шу асно “Гуллар ва қушлар байрами”, ”Табиатни асранг!” мавзусидаги расмлар танловини, бир қатор экологик акция ва учрашувларни ташкиллаштирди.

Экология ва саломатлик

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Экология ва саломатлик

Фарғона шаҳридаги имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган якуний маросимда сўзга чиққанлар она табиат энг катта бойлигимиз эканлигини, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бебаҳо инъомларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиз ҳисобланишини таъкидлаб ўтдилар.

3

Re: Экология ва саломатлик

Бундан ташқари, иштирокчилар “Экология бузилишининг инсон саломатлигига таъсири”, ”Ёш авлоднинг экологик онгини шакллантириш”, “Атроф-муҳит муҳофазаси, барқарор ривожланиш ва ёшлар таълими” мавзуларидаги маърузаларни катта қизиқиш билан тингладилар.

4

Re: Экология ва саломатлик

Тадбир якунида коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловнинг “Энг чиройли деворий газета”, “Табиат гўзаллигини тараннум этувчи шеър”, “Экологик кўргазма” номинациялари ғолибларига “ЭКОСАН” дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди