1

Тема: Меҳр ва эътибор оғушида

Ҳаётда соғлом фикрловчи ҳар бир одам ёши, миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, оиласининг мустаҳкамлиги ва фаровонлигини ўйлайди, ўз бахтини оила-аъзоларининг бахти билан бир деб тасаввур қилади. Айниқса, биз ўзбеклар оилам, болам-чақам деб яшаймиз. Оилани муқаддас даргоҳ деб биламиз ва унинг фаровонлиги йўлида тиним билмай меҳнат қиламиз. Оила аъзоларининг бир-бирига меҳр- муҳаббати, оқибати замирида юртимиз келажаги мужассамдир. Оиланинг мустаҳкамлиги жамиятимиз тараққиёти ва давлатимиз куч- қудратининг ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Меҳр ва эътибор оғушида

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Шу ўринда яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим. Оила мустаҳкам бўлиши учун унинг ҳар бир аъзоси маънан ва жисмонан соғлом бўлиши лозим. Юртбошимиз таъкидлаганидек, аёли эъзозланган юртда келажак авлод соғлом бўлади. Келажак авлод соғлом бўлсагина кўзланган натижаларга эришиш мумкин. Шунинг учун мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ соғлиқни сақлаш тизимида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилди. Натижада марказдан олисда жойлашган ҳудудларда ҳам тиббиёт масканлари фаолияти йўлга қўйилиб, аҳоли саломатлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бирига айланди.

3

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Мен болалар шифокориман. Жаҳон тажрибасидан маълумки, онанинг ҳомиладорлик пайтидаёқ, яъни боланинг туғилишидан аввал унинг соғлиги ҳақида ўйлаш лозим. Бунинг учун туғруққа тайёрлаш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш ва скрининг марказлари ташкил этиш энг тўғри йўлдир.

4

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун жаҳонда чақалоқларнинг 5 фоизи туғма ва ирсий касалликлар билан дунё юзини кўрмоқда. Бунга сабаб аёллар ҳомиладорлик даврида турли хил юқумли касалликларга чалиниши, нотўғри овқатланиши, улар организмида йод, фолий кислотаси, туз танқислиги борлигидир. Шунинг учун ҳам ультратовушли текширув муҳим аҳамиятга эга. Бу болаларда кўплаб учрайдиган неврологик касалликларнинг олдини олиш ва ўз вақтида даволаш имконини беради.

5

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Акушерликда ультратовушли текширув 1974 йили Швециянинг Мальмё шаҳрида биринчи марта амалиётга жорий қилинди. Олиб борилган ишлар шуни кўрсатдики, ҳомиладорлик давридаги скрининг (инглизча screening – танлаб олиш, саралаш) текшируви ниҳоятда фойдали ва болаликдан ногиронликни олдини олишнинг муҳим омили экан. Шундан сўнг аста-секин бу усул бошқа давлатларда ҳам қўлланила бошланди. Ўзбекистонда эса ультратовушли скрининг бўйича амалий ишлар мустақилликка эришганимиздан сўнггина йўлга қўйилди. Бу эса миллат генофонди ва саломатлигини сақлашда муҳим омил бўлмоқда. Шунинг учун ҳам истиқлолни қанча эъзозласак, қанча қадрига етсак, шунча оз.

6

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Кейинги йигирма беш йилда бутун республикамизда бўлгани каби, бизнинг Навоий вилоятимизда ҳам оналар ва болалар ўлими бир неча марта қисқарди. Бунга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ, албатта. Қисқа фурсатда Президентимиз ва ҳукуматимиз ташаббуси билан вилоятда Она ва бола Скрининг маркази, кўп тармоқли болалар шифохонаси ҳамда бошқа шифохоналар ишга туширилди. Замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган ушбу шифохоналар малакали шифокорлар билан таъминланган.

7

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Маълумки, Юртбошимиз ташаббуси билан 2016 йил мамлакатимизда Соғлом она ва бола йили, деб номланди. Шу муносабат билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури қабул қилинди. Яқинда ушбу дастур ижроси доирасида вилоятимизда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги бўлиб ўтди.

8

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Ҳафталикда катталар ва болалар, фертиль ёшидаги аёллар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Малакали шифокорлар аҳолини тиббий текширувдан ўтказиб, зарур ҳолларда шифокор назоратида амбулатор ва стационар усулда даволаниш учун йўлланмалар берди.

9

Re: Меҳр ва эътибор оғушида

Хулоса қилиб айтганда, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури нафақат она ва бола саломатлиги, балки бутун мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини асрашда жуда катта аҳамият касб этади.