1

Тема: Она сутининг ахамияти

Томоқ оғриғини бартараф этиш учун оддий муолажалар

Томоқ оғриғини қолдириш мақсадида бир стакан сувга бир чой қошиқ ичимлик содаси, тўрт қошиқ туз, тўрт томчи йод тиндирмаси (йод настойкаси) солиб аралаштирилади ва оғизга солиб ғарғара қилинади.
Ерқалампир илдизларини майдалаб ундан дамлама тайёрланади. Сўнг у билан томоқ чайилиб ғарғара қилинади.

Она сутининг ахамияти

Бул маселе боюнча тасма үчүн:

2

Re: Она сутининг ахамияти

Хантал (горчица) суви билан оғиз бўшлиғи ғарғара қилинадиган бўлса, томоқ оғриғидан фориғ бўлинади.
Нилуфар илдизидан озгинасини оғзингизга солиб турсангиз ҳам томоқ оғриғидан қутуласиз.

3

Re: Она сутининг ахамияти

Маймунжон баргларидан 4 чой қошиқ олиб, унинг устига 2 стакан қайноқ сув солиб, идишнинг қопқоғи ёпилган ҳолда бир соат давомида дамланади. Илиқ ҳолида шарбатдан ярим пиёла миқдорида тўрт маҳал ичилади.
Бир чимдим аччиқтош сувда эритилиб, илиқ ҳолда томоқ ғарғара қилиб турилса, тез орада томоқ оғриғи тўхтайди.

4

Re: Она сутининг ахамияти

Томоғи оғриганда бемор мойчечак (ромашка) ҳамда қончўп (чистотел) аралашмасидан қуюқ дамлама тайёрлаб, илиқ ҳолда оғизни чайиб, ғарғара қилиб турса, томоқ оғриғи бутунлай тўхтайди.
Саримсоқнинг бош пиёзини бир кеча – кундуз сиркада ҳўллаб, ўша сирка билан ғарғара қилсангиз ҳам бу дарддан дарров қутуласиз.

5

Re: Она сутининг ахамияти

Маржон дарахтининг баргларини қайнатиб, ғарғара қилинса яхши фойда беради.
Бош пиёзнинг майдаланган қуруқ пўстлоғидан 3 чой қошиқ олиб, 1 стакан қайноқ сув билан 4 соат дамланиб кейин сузилиб, шарбати билан оғиз чайилиб, ғарғара қилинса томоқ оғриғидан қутулади.

6

Re: Она сутининг ахамияти

Муртак безлари яллиғланиш арафасида бўлса, тозаланган керосинга пахта пиликчасини намлаб, томоққа ҳар ярим соатда суртиб туриладиган бўлса, бир кунда дарддан фориғ бўлади.
Анжирни сувда қайнатиб, суви билан ғарғара қилинса, тил шишларини йўқотади.

7

Re: Она сутининг ахамияти

Анжир меваларининг қайнатмасидан ичиб турилса, муртак безларининг яллиғланишига хотима беради.
1 қошиқ борат кислотасини 1 стакан сувда эритиб, илиқ ҳолда томоқ ғарғара қилиб турилса, тез орада томоқ оғриғи тўхтайди.

8

Re: Она сутининг ахамияти

Сунбулни қайнатиб, суви билан оғиз чайилса, оғиз ичидаги яра – чақаларни тузатади.
Агар оғзингиғда ёмон ҳид бўлса, саримсоқ ва қалампирмунчоқни эзиб, асалга аралаштириб истеъмол қилинг.